Маълум бўлишича, шу йил 31 май куни Жондор туманидаги чўл ҳудудида 24 ёшли йигит бошқарган "Ласетти" қарама қарши йўлда келаётган, 46 ёшли эркак бошқарувидаги “MAN” юк автомашинаси билан тўқнашган. Ушбу ҳодиса оқтбатида "Ласетти" ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
ЙҲХББ томонидан воқеа жойидан эълон қилинган суратларда "Ласетти"нинг иккига бўлиниб кетганини кўриш мумкин. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.