Ўша машҳур автокредитчиларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўилишча, "Avto 60 oy" МЧЖ мансабдорлари Ж.Б., О.М., Э.Қ., М.Х.,ларга нисбатан ЖКнинг турли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Шу йил 6 май санасида эса дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланган.
Таъкидлаш жоиз, ушбу жамият аҳоли орасида тезда машҳурликка эришди ва уларга ишонч билдирилди. Департемнтнинг маълум қилишича, ушбу МЧЖ билан 19.344 дан ортиқ шахслар шартнома тузган. Уларга 47,7 млрд. сўм зарар етказилган. Айбланувчилар эса ушбу пулларнинг 36,8 млрд. сўмини қайтарган.
Ҳозирда жиноят ишини айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш чоралари кўрилмоқда, дейилади департамент ахборотида.