Андижон вилоятида мудҳиш қотиллик содир этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, унларнинг бирида Абдураҳмонов Ҳаётулло уйида спиртли ичимлик ичиб, маст бўлиб қолади. Шундан сўнг унинг хотини келиб, оилага эътибор беришини, балоғатга етган қизи борлигини, шуларни ўйлашини айтиб жанжаллашади. Орада уларнинг низосига қизи ҳам қўшилади. Шундан сўнг эркак оила аъзоларидан ўч олишни ўйлай бошлайди. Ўз режасини "пишириб" олган эркак қулай пайт пойлаб, хотинига 6 марта пичоқ уриб ўлдиради. Эркак бу билан кифояланмасдан мурдани тўшак билан ёпиб, хонада ухлаб ётган қизини чақиради ва унга ҳам 18 марта пичоқ ураиб, унинг ҳам умрига зомин бўлади.
Хабар қилинишича, шу йил 27 май куни ушбу ҳодиса бўйича суд бўлиб ўтган. Суд қарорига кўра эркакка 21 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.