ДХХ дори ва тиббий ниқобларни Тожикистонга ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Сурхондарёнинг Узун туманидаги Тожикистон билан чегарадош ҳудудида 5 турдаги дори воситалари ва 15.000 дона тиббий ниқоблар ҳамда яна бир манзилда 20.000 дона фильтрли тиббий ниқоблар борлиги аниқланган. Улар процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.
Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида ушбу нарсалар маҳаллий фуқаро "Б.Ф." га тегишли экани маълум бўлган. Фуқаро умумий қиймати 356 млн. сўмлик дори ва тиббий ниқобларни "ўзбек-тожик" давлат чегарасининг назорат қилиниши қийин бўлган қисмидан Тожикистонга ўтказишни режалаштирган.