Андижонда светофор тўсинига чиқиб ҳокимни чақириб беришни талаб қилган фуқаро 15 суткага қамалди

Андижонда светофор тўсинига чиқиб ҳокимни чақириб беришни талаб қилган фуқаро 15 суткага қамалди
Андижонда светофор тўсинига чиқиб ҳокимни чақириб беришни талаб қилган фуқаро 15 суткага қамалди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, воқеа 6 июнь соат 10:00 ларда содир бўлган. Эркак ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг талабларини бажармай светофор устинига чиқиб олиб, ҳақоратли сўзлар ишлатиб, вилоят ҳокимини чақириб беришни талаб қилган. Эркакнинг бундай йўл тутишига 15 кун олдин уйи "снос"га тушгани ҳақидаги хабар сабаб бўлган. Фуқаро светофордан пастда ёйиб қўйилган сеткага жароҳатларсиз сакраган. Пастда эса унинг спиртли ичимлик ичгани маълум бўлган.

Унинг ушбу ҳаракати Андижон вилоят маъмурий судида кўриб чиқилган. Унга кўра эркакка МЖтКнинг турли моддаларига кўра 15 сутка маъмурий қамоқ ва умумий ҳисобда базавий ҳисоблашнинг уч баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Nodirbek 8 июн 2020 07:26
    Fuqoro hamisha aybdor. Uzidan uzi qilmagandur shunday. Ikki tomonlama kurilmagandur bu ish. Uy wuridh osonmi?
  2. Аброр Амир 7 июн 2020 18:34
    Мода булди узбекистонда 15 сутка
  3. Ҳайитмамат 7 июн 2020 14:26
    Ана сенга олам олам гул
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда светофор тўсинига чиқиб ҳокимни чақириб беришни талаб қилган фуқаро 15 суткага қамалди