Қибрайда бетон девор қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Газета.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 5 июнь куни соат 16:45 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани "Байтқўрғон темир бетон маҳсулотлари" компанияси ҳудудида узунлиги 95 м ва баландлиги 4 м бўлган бетон девор қулаб тушган.
Девор уч нафар ишчининг устига қулаган. Ҳодиса содир бўлган вақтда улар пайвандлаш ишлари билан шуғулланган бўлган. Мавжуд маълумотларга кўра, бетон ғишлар остида 47 ёшли М. Мансуров, 40 ёшли И. Мусаев ва 43 ёшли Д. Юлчиев ҳалок бўлган.
Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 258 моддаси 2 қисми "б" банди билан жиноий иш қўзғатилган.