Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли эркак вафот этди

Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли эркак вафот этди
Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Маълум бўлишича, Тошкентнинг Учтепа туманида яшаган 76 ёшли эркак шу йил 28 май куни коронавирус аниқланиб, шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи 31 май куни оғирлашган ва у реанимация бўлимига олиб ўтилган. Шу кунгача беморни юқори малакали шифокорлар даволаб келган. Лекин кўрсатилган ёрдамга қарамай сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

ССВнинг қўшимча қилишича, эркак узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган бўлган. Ҳозирда унинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набиралари коронавирисдан даволанмоқда. Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 18 нафарни ташкил этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли эркак вафот этди