Ўзбекистонда инсон онгини ёт ғоялар билан бузиб келаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ОАВда тарқалган хабарларга асосланиб маълум қилди.
Сурхондарёнинг Бойсун туманида «Жиҳодчилар» экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзолари ИИБ ва ДХХ ходимлари толмонидан кеча, 8 июнь санасида қўлга олинган. Улар тақиқланган адабиётлар тарқатиб келгани маълум бўлган. Бир гуруҳ шахслар инсонлар онгини шу йўл билан бузмоқчи бўлган. Ушбу шахслар Россияда мигрант бўлиб ишлаб ёт ғоя таъсирига тушиб қолган. Кейинчалик улар Ўзбекистонга келиб яқинлари ва атрофдагиларга ҳам экстремистик руҳдаги ғояларни тарғиб қилиб юрган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Улардан олинган материаллар бўйича эса судга доир адабиётшунослик экспертизалари тайинланган.