ДХХ Қозоғистондан олиб ўтилган катта миқдордаги “Трамадол” таблеткаларини мусодара қилди

ДХХ Қозоғистондан олиб ўтилган катта миқдордаги “Трамадол” таблеткаларини мусодара қилди
ДХХ Қозоғистондан олиб ўтилган катта миқдордаги “Трамадол” таблеткаларини мусодара қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, Қозоғистондан Тошкентга айланма йўллар орқали олиб ўтилган 11 минг дона “Трамадол” таблеткалари Қўқонга олиб борилиб сотилиши режалаштирилган. Лекин таблеткалар манзилга етиб бормай, ходимлар томонидан холислар иштирокида қўлга олинган. Шунингдек, Қорақалпоғистонга айланма йўллар билан Қозоғистондан олиб ўтилган 9.985 дона “Трамадол” дорилари Тўрткўлда “Нексия-3” машинасидан топилган. Юқорида қайд этилган иккита ҳолат бўйича барча айбдорлар қўлга олинган.

Бундан ташқари ДХХ томонидан Навоий вилояти Нурота туманидаги “Ласетти” текширилганда 996 дона “Трамадол” дори воситаси топилган.

Шундай тезкор тадбирлар давомида умумий ҳисобда 21.981 дона “Трамадол” таблеткаси мусодара қилинган. Ҳозирда юқорида қайд этилган барча ҳолатлар бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ДХХ Қозоғистондан олиб ўтилган катта миқдордаги “Трамадол” таблеткаларини мусодара қилди