Тармоқларда бир гуруҳ аёллар кўчада аёлнинг сочини кесиб ташлаган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда кенг "ёйилмоқда".
Видео изоҳида воқеа Хоразм вилоятида содир бўлгани айтилмоқда. Видеодага аёллар ниқоб тақиб олганини ҳисобга олинса, воқеа яқин орада содир бўлганини билиш мумкин. Видеода бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлни ерга ётқизиб, сочини кесиб ташлаёганини, уларнинг бири ярим яланғоч ҳолатда бўлган аёлни таёқ билан савалаётганини кўриш мумкин. Ушбу ҳолатни тасвирга олиб турган эркак эса бошқаларга воқеага аралашмасликни айтиб, "самосуд" жараёнига шароит яратиб бераётганини кўриш мумкин.
Ҳозирча ҳодиса айнан қаерда содир бўлгани, унга нима сабаб бўлгани маълум эмас.