Аввалроқ сайтимизда бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлни ярим яланғоч ҳолатга келтириб, сочини кесиб, таёқ билан савалаётган видео тарқалгани ҳақида ёзган эдик.
ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ўша ҳодиса бўйича изоҳ берди. Унинг айтишича, воқеа таҳмин қилганимиздек Хоразм вилоятида содир бўлган.
Қўшкўпир туманида ушбу ҳодисада иштирок этганларнинг барчаси қўлга олинган. Айбдорлар қонун доирасида жазоланиши таъкидланди.