Тошкентда "Сувсоз"нинг 2 нафар ходими алоқа қудуғидаги газдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 12 июнь куни соат 9.00 ва 9.30 оралиғидаги вақтда "Сувсоз" ДУКнинг 31 ҳамда 32 ёшли ходимлари Яккасарой туманидаги “Сазанчик” кафеси рўпарасидаги алоқа қудуғига тушишган. Дастлабки таҳминларга кўра ходимлар қудуққа тушганда сўнг у ерда йиғилиб қолган газдан заҳарланиб, вафот этган. Уларни қутқаришга тушган 42 ёшли фуқаро ҳам заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган.
Айни вақтда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.