Навоийда туғилганига 23 кун бўлган боласини сотаётган она ушланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, 22 ёшли самарқандлик она ўзининг 23 кунлик чақалоғини Навоийда бошқа бир фуқарога 3 млн. сўмга сотаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда онага нисбатан одам савдоси бўйича жиноий иш қўзғатилган.