Тошкентда 2019 йилдан буён қидирувда бўлган 54 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилинди.
Маълум бўлишича, 2019 йилнинг декабр ойида фирибгарлик қилгани учун қидирувга берилган аёл Тошкент вилояти ҳудудида қўлга олинган.
Ҳозирда аёлга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.