ИИБда қийноққа солинган фуқаро вафот этди. Бу ҳақда "Халқ сўзи online" нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Андижон вилояти пойтахтида шу йил 30 май куни фуқаро турли хил тан жароҳатлари билан шифохонага олиб келинган. Ушбу ҳодисадан сўнг эса ИИБ ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Аниқланишича, фуқаро А.Абдукаримов келиб тушган аризага кўра ИИБ ходимлари томонидан маъмурий бинога олиб келинган ва у ерда қийноққа солинган. Унинг аҳволи ёмонлашгач эса шифхонага олиб борилган. Кейинчалик 1 июнь куни ИИБнинг уч нафр ходимига нисбатан ЖКнинг 206, 234 ва 235-моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қийноққа солинган фуқаро эса 11 июнь куни вафот этган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.