ДХХ катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди

ДХХ катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди
Афғонистон Республикасидан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси контрабанда йўли билан олиб ўтилиб, Сурхондарё вилояти Музробод тумани ҳудудига яшириб қўйилганлиги тўғрисида олинган маълумот асосида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан амалга оширилган қидирув ишлари натижасида чегараолди ҳудуддан 8 кг. 579 гр. “опий” моддаси ҳамда 2 кг. 380 гр. кўкнор бошоқлари процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди.

ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида Fиждувон туманидаги “Сармижон” йўл-патрул масканида “Тошкент - Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “ISUZU” русумли юк машинаси тўхтатилиб, текширилди.
Натижада, унинг юкхонасида олиб кетилаётган қурулиш моллари орасидан 1 кг. 870 гр. “опий” гиёҳвандлик моддаси топилди ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган 1966 йил Қоракўл туманида туғилган F.Бебитовга тегишли эканлиги маълум бўлди.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида Ғ.Бебитов Тожикистон Республикасидан олиб келинган ушбу гиёҳвандлик моддасини Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 1961 й.т. И.Юсуповдан 12.000 АҚШ долларига сотиб олганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг у ҳам қўлга олинди.

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистон фуқароси 1993 й.т. О.Имомов Бекабод тумани ҳудудидаги давлат чегарасидан ноқонуний ўтиб, мамлакатимизга кириб келган вақтида ушланди. Натижада, унинг ёнидаги пакет ичида 983 гр. “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ДХХ ходимларининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг контрабандага қарши кураш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб келаётган «ISUZU» русмли автомашинаси «Эркин» ЙПХ масканида тўхтатилиб, текширилди. Натижада, автомобил юкхонасида 452 гр. “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги ва у автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 1983 йил Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган А.Саидовга тегишли эканлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 11 кг 884 гр. “опий” моддаси ва 2 кг 380 гр. кўкнор бошоқлари мусодара қилинди.
Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ДХХ катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди