Наманганда эркак хотини ва 4 ойлик ўғлини болта билан ўлдириб, ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 13 июнь куни Наманган шаҳрида 44 ёшли эркак 36 ёшли хотини билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг эркак болта билан дастлаб хотинини уриб ўлдирган. Сўнгра икки нафар қизи ва 4 ойлик ўғлига ҳам болта билан ҳужум қилган. Оқибатда чақалоқ вафот этган. Икки нафар қиз эса қўшнисига қочиб қолишга улгурган. Ушбу ҳодисадан сўнг эркак ўзига ўт қўйиб, ёқиб юборган ва ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.