Малибу-2'ни гулистонлик аёл ёқиб юборган. Ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди

Малибу-2'ни гулистонлик аёл ёқиб юборган. Ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди
Ёниб кетган Малибу-2 автомашинаси бўйича расмий маълумот берилди.

Тошкент вилояти ИИББнинг хабар қилишича, воқеа кеча, 18 июнь куни соат 04:30ларда Тошкент туманидаги фермер хўжалиги майдонида содир бўлган. Ёнган автомашина аслида Баҳодир Н.га тегишли эканлиги айтилмоқда. У аввалроқ Улуғбек М.га ушбу машинани сотиб беришга берган ва Баҳодир Улуғбекдан бошланғич бадал сифатида 5 млн сўм олган. 2 июнда эса асли гулистонлик, пойтахтнинг М. Улуғбек туманида яшовчи 26 ёшли аёл Улуғбекдан шахсий иши учун кераклигини айтиб ушбу машинани олиб, қайтариб бермаган.

Шундан сўнг аёл автомашинани юқорида келтирилган сана ва вақтда ёқиб юборган. Ушбу машина 2019 йилда ишлаб чиқарилган бўлган, ранги эса қора эканлиги ойдинлашди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Shahnoza 20 июн 2020 22:16
    Bògan ish bòldi. Lekin nima bòlgan taqdirda ham òyalsh kerak edi. Jahl chiqqanda aql ketgande
  2. ИЛХОМЖОН 19 июн 2020 20:30
    Ораларида кандайдир ишкал бордирда,киммат машинани ёквориш хазил ишбас.Лекин бекор кипти,барибир пулини тулейди энди.
  3. Xilola 19 июн 2020 17:27
    Manga bermidimi duo qib xaydirdim uvol qibdi moshinani
  4. Зиёда 19 июн 2020 17:21
    Ахмоклар хам купда...Бир лахзалик уч олишлик гашти неча миллион еки йилларга татиркин ...
  5. Сарвиноз 19 июн 2020 14:43
    Ахмоклик ! Машинага зорлар канча.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Малибу-2'ни гулистонлик аёл ёқиб юборган. Ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди