Маълум бўлишича, воқеа бугун соат 08:50 ларда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек кўчасида содир бўлган. 36 ёшли эркак бошқарувидаги “Mercedes-Benz” ортга қайрилиб олаётган вақтда ушбу йўналишда келаётган 28 ёшли йигит бошқарувчидаги “Nexia 3” билан тўқнашув содир бўлган. Натижада “Nexia 3”да ёнғин содир бўлган ва ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Шундан сўнг “Nexia 3” ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.