Хоразмда ота ва она 12 ёшли фарзандини 200 млн сўмга сотаётганда қўлга олинди

Хоразмда ота ва она 12 ёшли фарзандини 200 млн сўмга сотаётганда қўлга олинди
Хоразмда ота ва она 12 ёшли фарзандини 200 млн сўмга сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда Постда нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, Хоразм вилоятида эридан ажрашган, бир нафар фарзанди бор аёл бошқа эркакка турмушга чиқади. Шундан сўнг уларнинг оиласида яна икки нафар фарзанд дунёга келади. Отанинг топган пули рўзғорга етмайди ва она ҳам ишга чиқа бошлайди. Бу орада уларнинг иккисининг пули базўр уйнинг ижарасига етади холос. Шунда она бола асраб олиш илинжида юрган аёл билан танишиб қолади ва унга ўзининг 12 яшар фарзандини таклиф қилиб, 200 млн сўм сўрайди. Бу таклиф отага ҳам ёқиб тушади. Бола асраб олмоқчи бўлган аёл эса буни қонуний йўл билан ҳал қилишни, ҳужжат расмийлаштиришдаги барча ҳаражатни қоплашини айтади. Лекин ота-она бунга кўнмай, пул сўрайди. Шунда аёл ўзини рози қилгандай кўрсатиб, ҳуқуқ тартиот органларига хабар қилади.

Аёл ота-онага 100 млн сўмни олиб бориб қолганини икки кунда беришини айтади. Шундан сўнг она болани бергани ҳақида тилхат ёзиб, унинг кийим-кечаклирини тайёрлаётган вақтда ходимлар кириб, уларни қўлга олади.

Энди ота-она жавобгарликка тортилади, дейилади нашр хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ситора 27 июн 2020 00:44
    Одамлар нимага унака буб кетвослара? Энг емони сотгандан кейин у болани нима килади бошка бегона? Мехр берса майлику лекин азоб берсачи? Органини сотишга берсачи хаетла хамма нарса буладию ахир. Дилбандингиз нима еб ичади сиз кандай тинч ухлабб бемалол чой ичасиз уйда? Хамма нарса сотиладиган замонда яшавоммиз илтимос оналик мехрини сотманг. Ягона садокатли шу туйгу унга хиенат киманг.
  2. Mamura 26 июн 2020 14:40
    Farzandsiz ayollar qancha. Ular farzand kòrish uchun borini berishyapti, kechalari uxlamay duo qilyapti. Olloh òzi jazolasin bundaylarni. Tag'in aqli kòp narsaga yetadigan 12 yosh bolaniya. Uni ichki hissiyotlari bn hechkimni ishi yo'qmikan.
  3. Abdulloh 25 июн 2020 15:11
    Aqil chegarasidan tashqari . Bola bechora barbir uz onasini yahshi kuradi. Dahshad
  4. Азамат 24 июн 2020 02:36
    Оллохтоло фарзанд бераркан уни риски билан беради одамлар каноат килмайдиган булишган у оилага кесак ота она хам мехнат килишни истамайдига одамлар булса керак хатоки уриш пайтлари хам бунака ишлар бумаган булса керак агар виждонли одамлар булганда бока олмаган тагдирдагам болани конуний йул билан берсахам буларди хато ёзган булсам кечираслар
  5. Шоира 23 июн 2020 18:52
    қандай ўз боласини сотади тушунмайман.
  6. Илона 23 июн 2020 14:30
    Ассалому алайкум пул дймузу мехр окибатни унутганмиз мани кзим 12 ёшда ман била бирга бориб ишда рестаранда идиш товок юувиб пул топарди углим 10 ёшидан машина бозорда перашка сотган хозир кизим 18 да карес рестаранида шиф повара углим тапович авиационный колени бтириб Москва да Мос политика университета 3 курс уйланди фарзанди бор. Бизда хам булган котган нони сувга увитиб корин туйдирганмиз кимларнидир эскисини кйган оллохга шкур мана хозир хаммаси яхши она яхши иш килмабди сабир килганида 4.5.йил Яхши булиб кетарди
  7. Dilnoza 23 июн 2020 11:40
    Manyam bitta o'g'lim bor yolg'z ayolman hayot qiynavatdi dib o'g'limni sotishim keremi hayotga ishonish kere
  8. Nafisa 23 июн 2020 00:39
    12 yowdegi bolani. bolalik davridan yigitlik davriga oʻtiw vaqtidaya....... Man 12 yowdegi farzandimni koʻnglini ogʻritmi dip qimagan iwim qolmagan.
  9. Man 22 июн 2020 20:13
    Bizda hech kim o'ylamaydi bunday ish qilishga nima majbur qildi deb. Bizda faqat hukumat jinoyatlarni oqibati bilan kurashadi. Agar bizda ham korupsiya, monopoliya yuqolib ishlab chiqarish, biznes rivojlanib ishchi o'rinlar ko'payib aholi ish bilan taminlanganda edi hozir bunaqa xunuk ishlar sodir bulmagan bo'lardi.
  10. Guli 22 июн 2020 17:33
    Mehr, oqibat ,sabr, matonat ,qadr ,qimmat kabi yuksak tushunchalar tobora yo‘qolib bormoqda. Bir parcha etdan kotta qilgan farzandni sotishga ko‘zi qiygan onalarga ona degan yuksak tushuncha hayf
  11. Шахноза84 22 июн 2020 16:17
    Оллох 10тами 1та хамма фарзандга ризқини беради, одам қанақа қилиб ўз фарзандини сотади, хайрон қоламан, мани хам 3та болам бор эрим пул тлпмиди, лекин хаёлимни бир учига хам фарзандларимни сотиш тугул етимхонага бериш хақида ўйламаганман.Астахфирлох
  12. Gavhar 22 июн 2020 13:35
    Oldinlari qiynalib qolsa ham bolasimi sotishmagan, òziga tòqroq odamni eshigiga berishgan, ham shu yerda usti but, qormi to‘q yuradi ham ishini qiladi deb,
  13. Хусайинбой 22 июн 2020 13:31
    Орган ходимларига мурожаат қилган шахс ифлос ва мараз одамлигини кўрсатибди. Олмоқчи эмасмисан, тўхтат келишувни. Нима қиласан ота-онасини қаматиб. Энди 3 та фарзандни ким боқади, ким тарбиялайди? Балким ўша 12 яшар болани бошқа бир оила асраб олса, янги оиласида бахтли бўлиб яшаб кетиши мумкин эдику?
  14. Nilufar 22 июн 2020 12:50
    Bunaqa ota onani boridan yòģi yaxshi.12 yil katta qigan yana 3-4 yil sabr qilib tursa òzi bn birga ularniyam boqarmidi.Essiz shuncha mehnating senlarni
  15. Зико 22 июн 2020 12:47
    Бу болани сотяпти деб қамаш нотўғри.3 та болани етим қилиб яна!
  16. Aziza 22 июн 2020 12:44
    chaqaloqni sotganini eshitgandim, 12 yosh bolani qanday sotish mumkin, baribir begonani ona demasa kerak
  17. Нигина 22 июн 2020 11:58
    Ba'zi bir odamlar hayvon bolasini ham sotmaydi, bu iflos o'z farzandini tirik odamni sotmoqchi. Bundaylarning o'zini qullikka sotib yuborish kerak
  18. Жаксимова 22 июн 2020 11:27
    Моддий кийинчилик хеч качон бу ишни окламайди
  19. Акмалжон 22 июн 2020 10:45
    Меҳр қани? У бола энди руҳан мажруҳ бўп қолади. Ҳеч кимга ишонмайди энди.
  20. Нилуфар 22 июн 2020 09:34
    Сабаб?????
  21. Саид 22 июн 2020 09:21
    МЕХР ОҚИБАТ КУРАТИЛИБ КЕТАЯПТИ. 2-ЖАХОН УРУШИ ДАВРИДА БЕГОНАЛАРНИ БОЛАЛАРИНИ 1-2 НАФАР ЭМАС,12НАФАРНИ АСРАБ ОЛГАН. МОДДИЙ ҚИЙИНЧИЛИККА БОҒЛАШ КЕРАК ЭМАС.аСРАБ ОЛГАНЛАР БОВАЧЧА ЭДИМИ.ЙЎҚ МЕҲР ОҚИБАТ БОР ЭДИ.БУНАҚАЛАРНИ ОЧИҚ СУД ҚИЛИШ КЕРАК.
  22. Бакиров Марибжон 22 июн 2020 09:17
    Қандай замонлар келиб қолди.12 яшарли болани қандай бировга сотиб юбориш мумкин, ахир уни ҳам ўзини ақли фикри борку.Қандай рози бўлади.Даҳшат, мени ҳам юрагим сиқилиб қолди
  23. Xasan 22 июн 2020 00:38
    E non suv yesa xam qanday vijdonsiz bulib bolani sotadi uz farzandi ertaga qiynalmaydimi e pul uchun bu pul topiladi
  24. Нилуфар 21 июн 2020 23:50
    ночор одамлар хам борда. Яхши иш бўлмапти. Бунақа хабарларни ёзмелар. Юрагим оғриб қолди, мийям қисиб
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Хоразмда ота ва она 12 ёшли фарзандини 200 млн сўмга сотаётганда қўлга олинди