Тошкент вилоятидаги карантин марказида фуқаро ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Дарё хабар қилди.
Маълум бўлишича, фарғоналик 42 ёшли фуқаро шу йил 20 июнь куни эрта тонгда Тошкент вилояти Ўртасаройдаги карантин марказида ўзини осиб, жонига қасд қилган. У Covid-19'га таҳлил топширган бўлган, лекин ҳали таҳлил натижаси чиқмаган.
Фуқаро қачон, қайси сабабга кўра карантинга олингани маълум эмас. Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ҳозирда терговолди текширув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.