Хоразм вилоятда электр токига уланмоқчи бўлган эркак ток уришидан ҳалок бўлди. Ҳодиса шу йил 21 июнь куни соат 06:30 ларда содир бўлди.
Эркак мустақил равишда электр токига уланмоқчи бўлган вақтда ҳодиса юз берган. Фуқаро Хива туманидаги «Джурён» маҳалласида яшаган.
Мавжуд маълумотларга кўра, эркак фермер хўжалиги насосини электр токига уламоқчи бўлган. Ҳозирда ҳолат тафсилотлари ўрганилмоқда.