Андижон вилоятида 9 ёшли қиз уйида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Қизнинг мурдаси 21 июнь куни соат 18:00 ларда топилган. Унинг танасига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилгани аниқланган.
Воқеа жойини ўрганиш вақтида "трюмо"дан 1,5 млн сўм йўқолгани маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат бўйича ЖКнинг 97 моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилган.