Қотиллик қурбони бўлган киракашни ўлдиришда гумонланган шахс ушланди

Қотиллик қурбони бўлган киракашни ўлдиришда гумонланган шахс ушланди
Аввалроқ сайтимизда фарғоналик такси ҳайдовчиси қотиллик қурбони бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Тошкент вилояти ИИББ томонидан хабар қилинишича, уни ўлдиришда 22 ёшли, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси гумонланмоқда. У ўз аризасида айбига иқрор бўлган. Гумонланувчи шу йил 5 январда киракашниг машинасига чиқиб, Бешариқ туманига олиб боришни сўраган. Улар йўлда кетаётганда йўловчи «Ангрен» дарёси ёнидаги маҳаллага кириб ўтишни сўраган. Манзилга борганда эса гумонланувчи дастлаб темир билан, сўнг тош билан урган, ҳайдовчи хушидан кетган. Гумонланувчи ҳайдовчининг чўнтагидаги пул ва телефонни олаётган вақтда у ўзига келган ва бақирмоқчи бўлган пайтда эса гумонланувчи уни пичоқлаб ташлаган. Шундан сўнг гумонланувчи мурдани “Aнгрен” дарёси қирғоғидаги чакалакзорга ташлаб юборган. Бармоқ излари теккан барча буюмларни эса сувга отиб юборган. Автомашинани Оҳангарон шаҳридаги Янгиобод маҳалласида қолдириб, яширинган.

Шунингдек, суриштирувлар давомида ушбу шахснинг бошқа жиноятлари ҳам фош бўлган. Ҳозирда ҳолат бўйича ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Самижон 30 июн 2020 15:01
    Балиқ бошидан...
  2. ИЛХОМЖОН 23 июн 2020 11:58
    Хаётини бошиям хавас килгулик басакан,буёгиям расво бупти энди.Бу эшшакка кетган давлатни пули хайф.
  3. Бахрам 23 июн 2020 11:52
    бундай инсонларга худодан инсоф сўраймиз
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қотиллик қурбони бўлган киракашни ўлдиришда гумонланган шахс ушланди