Наманганда аёл собиқ эри томонидан ҳамманинг кўз ўнгида пичоқлаб ташланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бозордаги дўконларнинг бирида сотувчилик қилувчи аёлнинг олдига шу йил 18 июнь куни бир муддат шаръий никоҳда яшаган эри келиб яна бирга яшашни таклиф қилади. Лекин аёл бунга рад жавобини беради. Ғазабланган эркак эса кечга яқин дўконнинг олдига маст ҳолатда келиб, аёлни пичоқлаб ташлайди. Шундан сўнг аёл воқеа жойида вафот этади.
Аёлнинг қoнга беланган ҳолда ётгани акс этган видеолавҳа эса телеграм каналларда кенг тарқалди. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тегишли органлар томонидан жиноий иш қўзғатилган.