Каттақўрғондаги кучли шамол биноларга зарар етказди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, 23 июнда Самарқанднинг Каттақўрғон шаҳрида кучли шамол бўлган. Ушбу шамол оқибатида шаҳардаги объектлар зарар кўрган. Ҳатто иқтисодиёт коллежи спорт залининг том қисми қаттиқ шикастланган.
Шаҳар ҳокими шамол келтирган талофатларни жойига бориб ўрганаётгани айтилмоқда. Жабрланганлар ҳақида эса маълумот йўқ.