Андижонда синглисини ҳимоя қилиб, ўспиринни урган йигитнинг ўзи пичоқланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича 21 ёшли йигит 18 ёшли ўспириннинг олдига бориб, синглиси билан гаплашмасликни айтган ва уни уриб, жароҳат етказган. Шундан сўнг ўспирин гаплашиб юрган қизининг акасидан ўч олиш мақсадида ўша куннинг ўзида ёнидаги пичоқ билан унинг қорнига бир марта санчиб олади.
Ҳолат бўйича ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўспирин қамоққа олинган.
Шунингдек, тергов давомида қизнинг акасанинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши таъкидланмоқда.