Фарғонада 22 ёшли йигит вояга етмаган, ит етаклаб юрган қизни уриб, жағини синдирди. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 31 май куни 22 ёшли йигит кўчада ит етаклаб юрган қиз билан жанжаллашиб қолиб, унинг юзига урган. Оқибатда қиз лат еган ва пастки жағ суягида ўнг бурчаги соҳасидан синиб силжиши жароҳати аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича шу йил 16 июнда жиноий иш қўзғатилган.
Шунингдек, "қиз дўппосланаётган вақтда йигит йиғиб келган танишлари тўпланиб турган" деган хабарлар тўлиқ текширилиши маълум қилинди.