Маълум бўлишича, шу йил 23 июнь куни Тошкент-Ўш йўлида, Наманганнинг Поп туманида Дамас машинаси оралиқ масофани сақламаганлиги боис “САМС” русумли юк автомашинасининг орқасига урилган. Натижада Дамаснинг ҳайдовчиси ва 21 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи эса шифохонага мурожаат қилган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.