Жиззахда эркак синфдошининг бошига уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 20 июнь куни 28 ёшли эркак синфдошининг фотиҳа тўйини чойхоналарнинг бирида нишонлаб бўлгач, маст ҳолатда бошқа синфдоши билан жанжаллашган. Шу вақтда у синфдошининг бошига уриб, уйига ташлаб кетган. Кейинчалик ушбу эркак олган жароҳатидан вафот этган. Тиббий экспертизага кўра ушбу фуқаро бош миянинг шишиб кетиши, бош мия юмшоқ пардаси остига қон қуйилиши ва ёпиқ мия жароҳатлари сабабли ҳалок бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган ва синфдошини урган эркак ушланган.