Учтепада ўғирланган “Captiva” Юнусободда топилди

Учтепада ўғирланган “Captiva” Юнусободда топилди
Сирдарё вилоятида яшовчи Хуршида Ф. Учтепа туманида яшовчи танишиниг уйига меҳмон бўлиб келган. Тугмалик ўт олдиргич ўрнатилган машинани Хуршида Ф. очиқ қолдиради.

Эрта тонгда кўчага чиққач машина қўйилган жойида йўқлигини кўрди. Шу заҳотиёқ у 102 рақамига қўнғироқ қилиб, ҳолат юзасидан ички ишлар ходимларига хабар беради. Тезкор-қидирув чоралари кўрилгач, “Cаптива” Юнусобод туманида топилди. Машинани олиб қочишда гумонланувчи шахс машинада қолдирилган бармоқ излари орқали аниқланди.

Гумонланувчи – Юнусобод туманида яшовчи 24 ёшли Денис Н. ўз хонадонида қўлга олинди. Унинг гапига қараганда, 18 октябрьдан 19 октябрьга ўтар тунда у маст ҳолатда уйқа қайтаётган бўлган. Уй ёнидан ўтаётган вақтда машинани кўриб, машинани очиб кўрган. “Cаптива” эшиги очилгач, Денис шаҳарни айланиб келишга қарор қилган.

Шу ўринда автомобиллар эшиклари очиқ қолиши ҳолатлари тез-тез кузатилётганлигини таъкидлашимиз зарур. Бу эса ўз навбатида мана шундай ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Учтепада ўғирланган “Captiva” Юнусободда топилди