Сурхондарёда кўнгилхушлик қилаётган маҳалла раиси "самосуд" қилингани айтилмоқда. Бу ҳақда Зедньюс канали хабар қилди.
Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани "Истиқлол" МФЙ раиси хонасида кўнгилхушлик қилаётганда бир гуруҳ шахслар томонидан "самосуд" қилинган. Улар раиснинг хонасига ойнасини синдирган ҳолда кириб, видеога олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишган.
Ҳозирча ушбу ҳолат бўйича изоҳ берилмаган. Канал хабарида воқеа акс этган видеонинг тарқатиб юборилиши инсон ҳуқуқининг бузилиши экани айтилмоқда.