Юнусободда фоҳишахона ташкил этган эркак ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Тошкент шаҳар ИИББ хабарига таяниб маълум қилди.
Хабар қилинишича, шу йил 24 июнда ИИБга фуқаролар томонидан норозиликлар келиб тушгани сабабли Юнусободдаги 26 ёшли эркакка тегишли спа салон текширилган. У ерда салоннинг эгаси 950 минг сўмга хилват учун жой ажратиб бергани маълум бўлган.
Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 131 моддаси 2 қисми бўйича («Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш») жиноий иш қўзғатилган.