Бухорода 24 ёшли йигит ўзидан 41 ёш катта эркакни темир билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ИИВ Тергов департаменти ахборотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, Шофиркон туманида 2 июль куни тунда 65 ёшли эркак ўзининг таниши 24 ёшли йигит билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган
вақт жанжаллашиб қолган. Шунда катта ёшли эркак йигитни темир билан урган. Бунга жавобан ёш йигит эркакнинг қўлидан темирни олиб қўйиб, аямай савалаган. Шундан сўнг иккиси ҳам касалхонага ётқизилган. 65 ёшли эркак олган тан жароҳатлари билан реанимацияга тушган ва ўзига келмай вафот этган. Йигит эса тирик экани айтилмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.