Самарқандда коронавирусга чалинган 61 ёшли бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, ургутлик бемор шу йил 27 июнь куни вирус билан зарарланган бемор билан мулоқотда бўлганлиги учун шифохонага ётқизилган. Унда касллик оғир кечиши ташхиси қўйилган. Шунингдек, беморда икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.
Бемор доимимй назоратда бўлиб, юқори малакали шифокорлар томонидан даволанган. Лекин шунга қарамасдан 61 ёшли фуқаро ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, бемор бундан аввал сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти билан ҳам оғриган.