Бухорода ўқитувчи ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборотига таянган ҳолда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, Бухоро давлат университетининг ўқитувчиси фуқарони 4 минг долларга ўзи ишлайдиган даргоҳга ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилган. Шундан сўнг ўқитувчи айтилган пулни олаётганда, воқеа жойининг ўзида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ашёвий даилиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда университет ўқитувчисига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.