"Қалампир.уз" сайтида ишлайман деб қалбаки стикер тайёрлаб юрган сохта блогер қўлга олинди. Бу ҳақда "Постда" нашри мухбири Адолат Файзиева хабар қилди.
Маълум бўлишича, Наманган – Тошкент йўлида қатновчи таксиларга сохта ҳужжат, стикер ва бошқа ҳужжатларни қалбакилаштириб, эвазига 1 миллион олиб юрган сохта блогер ўзини "Қалампир.уз" сайтида ишлайман деб, барчани лақиллатиб юрган. Кейинчалик ушбу шахс ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
– Бир танишим бор эди. Ўша кезлари “Қалампир.уз” сайтида ишларди. У Тошкент – Наманган йўналиши бўйича қатнайдиган ҳайдовчиларга сохта ҳужжатлар тайёрлаб берарди. Охири қинғир ишлари бошига етиб, жиноий жавобгарликка тортилиб кетди. Орадан пича вақт ўтиб, ундан ўрганганларим асосида мен ҳам шу ишга билиб-билмай қўл урдим. Қилмишимдан пушаймонман, – деди сохта блогер ўз кўрсатмаларида.
Нашр хабарида сохта блогерга қандай чора кўрилгани маълум қилинмаган.