Тошкентда ўндан ортиқ ёшлар иштирокида оммавий жанжал содир бўлди. Уларнинг ёнидан пичоқлар ва психотроп воситалари топилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Ҳодиса шу йилнинг 21 июль куни Чилонзор туманининг Чўпонота кўчасида содир бўлган. Шу ерда ўндан ортиқ ёшлар иштирокида оммавий жанжал бўлаётгани ҳақида ҳуқуқ тартибот органларига маълумот келиб тушган. Ходимлар воқеа жойига етиб борганда бир нечта ёшлар қочиб кетган, лекин уларнинг 7 нафари ушлаб қолинган. Ушланганларнинг бири 28 ёшли муқаддам судланган йигит экани маълум бўлган. Унинг машинаси текширилганда 3 та пичоқ, барсеткасидан эса 3 флакон “Тропикамид”, 1 флакон “Риноксил”, 6 таблетка “Селофен” топилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича текширув ўтказилмоқда ва жанжалнинг бошқа иштрирокчилари аниқланмоқда.