Андижонда кам таъминланганларга ажратилган пуллар талон-тарож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, Шаҳрихон туманидаги «Яккатут» МФЙ мансабдорлари кам таъминланганлар учун ажратилиши керак бўлган 82,2 миллион сўмни талон-тарож қилган. Улар ушбу маблағларни кам таъминланганлар тоифасига кирмайдиган 51 нафар фуқарога асоссиз ажратиб, ўзлаштириб олган.
Эндиликда юқорида қайд этилган мансабдорларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «а», «в», «г» бандлари (Ўзлаштириш ёли растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 1-қисми (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.