Фарғонада ҳайдовчи жарима тўламаслик учун ўзини осмоқчи бўлгани айтилмоқда. Бу бўйича маълумот вилоят ИИББ томонидан тақдим этилди.
Маълум бўлишича, кеча, 22 июль куни соат 16:10 да Тошлоқдан Фарғонага келаётган Ласетти ҳайдовчиси постда тўхтатилган. Ундан куннинг белгиланмаган вақтида машина ҳайдаб кетаётгани учун рухсатнома сўралган. Ҳайдовчи ушбу ҳужжатни тақдим эта олмаган ва машинаси жарима майдончасига олиб борилиб, ҳайдовчига маъмурий баённома тузалган. ИИББнинг хабар қилишича кейинчалик ҳайдовчи жарима тўламаслик учун шу ердаги дарахтга ўзини омсоқчи бўлган. Лекин ҳайдовчи ходимлар ҳаракати билан ушбу ишдан тўхтатиб қолинган
Бошқарма томонидан бошқа маълумотлар тақдим этилмаган. Эслатиб ўтамиз, кучайтирилган карантин вақтида автомашинадан соат 07:00 дан - 10.00 гача, 17.00 дан - 20.00 гача фойдаланиш мумкин.