Аввалроқ сайтимизда Андижонда иккита Спарк ва Нексия-3 автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида ёзган эдик.
ЙТҲ натижасида Спарк ҳайдовчиси ва унинг онаси воқеа жойида ҳалок бўлгани маълум қилинган эди. Хабар қилинишича, ушбу ЙТҲда Андижон шаҳар 28-Мехнат сайлов округидан Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашига сайланган депутат Абдувалиев Азизбек Нурмахаматович ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб қоламиз.