Андижонда бир гуруҳ ўсмирлар 36 ёшли эркакнинг ортидан кузатиб бориб, тунаб кетди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, Андижон туманида 19,20 ва 21 ёшли ўсмирлар шу йил 20 июль куни соат 21:30 да 36 ёшли эркакнинг ортидан кузатиб бориб, “Миллий ҳаммом” биноси ёнига келганда эркакни тўхтатиб, юзига уриб 1,4 млн сўмлик телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган.
Тезкор тадбир давомида уч нафар ўсмир ушланиб, уларнинг ёнидан тортиб олинган телефон ашёвий далил сифатида олинган. Ҳолат бўйича талончилик жинояти бўйича жиноий иш қўзғатилган.