Тошкентда фоҳишалик қилган қизга "клиент" топиб, тушган пулнинг ярмини олиб юрган йигит жазоланди. Бу ҳақда Яккасарой туман суди судья ёрдамчиси Ш.Жуманиязов хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкентда йигит интернетда "Назо" номи остида 21 ёшли қизга мижоз топиб, тушган пулларнинг ярмини олиб юрган. Шунингдек, ушбу йитит Яккасарой туманида яшовчи фуқародан уйини шаърий никоҳдаги аёлим билан яшайман деб алдаб, 4 кунга ижарага олган. Йигит эса ижарага олган уйида ўша 21 ёшли қиз ва яна бошқа қиз учун фоҳишалик қилишга шароит яратиб, 300 минг сўм пул олган.
Йигитнинг қилмишлари ҳақида ҳуқуқ тартибот органлари хабар топган ва унинг юқорида қайд этган ишлари шу йил 9 июль куни судда кўриб чиқилган. Унга кўра йигитга ЖКнинг 59-моддасига асосан, 400 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган.