Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 36 ёшли ҳоким вафот этди. Бу ҳақда xs.uz хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев вафот этган. Унда бир неча кун олдин Covid-19 аниқланган бўлган ва шифохонага олиб борилган. Лекин Толибаев кўрсатилган муолажаларга қарамай вафот этган.
Толибаев 2019 йилдан буён туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган бўлган. У аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.