Маълум бўлишича, кеча, 24 июль куни 21 ёшли фуқаро бошқарувидаги "ЗИЛ-ММ-34502 СПГ" автомашинасига икки нафар 18 ёшли болалар чиқиб олган. Улар автомашинанинг кабинасига чиқиш учун мўлжалланган махсус зинасида юк машинасининг ташқи томонида тик турган ҳолда кетаётган бўлган. Улардан бири машина юргач 200 метрдан сўнг сакраб тушиб қолган ва ерга боши билан йиқилиши оқибатида оғир жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Шунингдек, кеча соат 17:00 ларда Ғаллаоролда 33 ёшли ҳайдовчи ўзининг "Ласетти"сида 5 ёшли қизни уриб юборган. Қиз дарҳол шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган муолажаларга қарамай вафот этган.
Юқоридаги ҳар икки ҳолат бўйчиа тергов ишлари олиб борилмоқда.