19 ёшли қиз тошкентдаги тунги клубда икки эркакни пичоқлади (видео)

19 ёшли қиз тошкентдаги тунги клубда икки эркакни пичоқлади (видео)
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси Мирзиёд Абидов жорий йилнинг 6 октябрь куни тахминан соат эрталабки 4:40да Яккасарой тумани Фароби кўчасида жойлашган “Ниҳол” тунги клуби яқинида икки нафар эркакка пичоқ билан зарба берган қизга ҳукм ўқиди.

Судланувчининг сўзларига кўра, жанжал эркакларнинг бири унинг онасининг оёғига тепганидан кейин содир бўлган. Н.Ш. жавобан Юнусов Абдулланинг кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берган. Бундан ташқари, уларни ажратмоқчи бўлган Зуфаров Сирожиддинни ҳам пичоқ билан жароҳатлаган.

Н.Ш. қўлга олинган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Судья Мирзиёд Абидовнинг ҳукмига кўра, 19 ёшли Н.Ш. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир зарар етказиш) ва 277-моддаси 3-қисми “г” (безорилик) банди билан айбдор деб топилган. Унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш кўринишидаги жазо тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » 19 ёшли қиз тошкентдаги тунги клубда икки эркакни пичоқлади (видео)