Фарғонада ички ишлар ходими қўшмачи аёлдан пул ва жинсий алоқа сўради

Фарғонада ички ишлар ходими қўшмачи аёлдан пул ва жинсий алоқа сўради
Фарғонада ички ишлар ходими қўшмачи аёлдан пул ва жинсий алоқа сўради. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси Фарруҳ Абдураимов хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 19 апрел куни ўтказиган тезкор тадбирда Фарғона шаҳридаги уйларнинг бирида фоҳишалик қилишга шароит яратиб берган, аввал одам савдоси бўйича судланган аёл ушланган. Уни ушлаш жараёнида иштирок этган ички ишлар ходими кейинчалик ушбу аёлдан тергов жараёнида қамоққа олинмаслиги учун терговчи билан гаплашиб беришини, бунинг ҳаққи 2 минг доллар бўлишини айтади. Шундан сўнг ходим аёл билан навбатдаги учрашувда уни ёқтириб қолганини айтиб, жинсий алоқа ҳам таклиф қилади. Аёл ушбу шартга кўнади ва ички ишлар ходими билан кўнгилхушлик қилиб юради.

Ходим шу йил 1 майдаги учрашувда тергов 3 ой, суд жараёни ҳам 2 ойча давом этишини айтиб, агар ушбу вақт орасида аёл ҳомиладор бўлиб қолса судда унга анча енгил бўлишини айтади. Шундан сўнг аёл ходимнинг ҳаракатларидан шубҳалана бошлайди ва бу ҳақда ДХХга мурожаат қилади.

2020 йил 3 май куни аёл ходимга аввал айтилган пулни беришини айтиб олдига чақиради ва ходим хизмат машинасида айтилган пулнинг 1500 долларини олаётганда ушланади.

Фарғона туман судининг раиси Фарруҳ Абдураимовнинг маълум қилишича, ходимга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а”-банди, 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинчалик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Машраб 29 июл 2020 07:47
    Муносабат билдиришни кераги йук , хаммаси ясно.Одамларга хаммаси маълум.
  2. Marufjon 28 июл 2020 23:31
    Fohishalarni qzozan organ hodimlari "krishdvat qilishadi buni hamma bilaxiku.
  3. Захар 28 июл 2020 17:14
    Фохишаларни асосий мижозлари кимлар эканлиги хаммага маьлумку. Оддий одамлар хеч нарсани билмайдиган "лох" деб уйлашадими дейманда.
  4. Адхамжон 28 июл 2020 15:26
    Фохишалар органда внештатный сотрудникку.Қандай қилиб улар фохишаларга қарши курашадилар?
  5. Шахноза 28 июл 2020 13:51
    Инсоф берсин хар бандага коганларга урнак булсин
  6. Амирбек 28 июл 2020 11:54
    Ифлослар оллох жазосини берсин минг ланат буларга йер кутариб юрипти Яна буларни Афсус ки узбекистон 30 ичида фохишалар купайиб кети
  7. Рўёббек 28 июл 2020 08:31
    Nima anu ment foxishadan bola ko'rmoqchi bo'ldimi
  8. Баходир 28 июл 2020 08:01
    Бунақа каламушлар тизимдан йуқотиш керак
  9. O`ZBEK 28 июл 2020 07:55
    Бу янгилик эмас
  10. Хаетхон 27 июл 2020 21:32
    Тугри килибди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фарғонада ички ишлар ходими қўшмачи аёлдан пул ва жинсий алоқа сўради