Қашқадарёда «жиҳодчилар» гуруҳи фаолиятига чек қўйилди. Улар таркибида талаба ва тадбиркорлар ҳам борлиги аниқланди

Қашқадарёда «жиҳодчилар» гуруҳи фаолиятига чек қўйилди. Улар таркибида талаба ва тадбиркорлар ҳам борлиги аниқланди
Қаршида аввал «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқимига аъзо бўлиб 2004-2018 йилларда жазоланиб, қамалиб чиққан 52 ёшли фуқаро ўзининг 16,14 ва 12 ёшли фарзандлари ҳамда 20 ёшли жияни ва турли ёшдаги 11 нафар фуқарони йиғиб, «жиҳодчилар» оқими ғояларини қўллаб-қувватлаб келган.

Гуруҳ етакчиси ушбу фуқароларни «ҳижрат» ва «жиҳод» қилишга, Сурияга бориб, «Тавҳид ва Жиҳод катибаси» террористик ташкилотига қўшилишга ундаган.

Шунингдек, ушбу фуқаро телеграмда ҳам «Шаҳидлар» номли гуруҳини ташкил этиб, у ерда «Абу Салоҳ», «Абдуллоҳ Зуфар», «Содиқ Самарқандий» ва бошқаларнинг «ҳижрат», «жиҳод» ва «шаҳидлик»ка чорловчи аудио-видео материалларини жойлаштириб, тарғибот ишлари олиб борган.

ДХХ томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомди Қашқадаёрда ташкил этилган мазкур ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.
Дастлабки тергов-суриштирув жараёнларида гуруҳ етакчисининг кўрсатмаси билан унинг аъзолари босқинчилик жиноятларини содир этиб, ушбу йўл билан “сафар”га кетиш учун ҳаражатларга пул йиғиб, кейинчалик Сурияга бориб, террористик ташкилотларга қўшилишни режалаштиришгани маълум бўлган.

Уларнинг уйларидан компьютер процессори, ноутбук, дрон, флеш-карталар, ДВД дисклар, телефон аппаратлари, диний мазмундаги адабиётлар, шунингдек, бир донадан ўқотар ва пневматик қурол, патронлар ва гильзалар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Эътиборли жиҳати, гуруҳ аъзолари орасида МЧЖ раҳбари ва ишчиси, буюм бозорида сотувчилик билан шуғулланувчи шахслар ва институт талабаси ҳам бор.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Фарид 29 июл 2020 22:47
    ДХХ органига рахмат бундай ватан хойинларидантозалаб турганига, бошка тизимлардаги коррупционерларни хам тезрок тозаланглар Юртбошимизни узига кийин булмокда
  2. Гули 28 июл 2020 17:40
    Хоинларни отиш керак.ватанпурушларни
  3. Кимсан 28 июл 2020 16:47
    Букрини гур тугрилайди.Жамоатчилик иштирокида очиш керак ифлосларни.кайтиб келиб канча одамнинг онгини захарлади бу ифлос

    Сенаторлар каерга караяпсизлар гур тугрилайдиган ифлосларни каттикрок жазо чоралар улим ёки умрбод турма ташлайдиган конун кабул килинглар Каримов тугри килган буларни Жасликка ташлаб
  4. Абдул 28 июл 2020 14:12
    Хоин,нонкурлар,шундай Ватаннинг кадрини билмайдиган,фосик,ифлослар.
  5. Абдуллох 28 июл 2020 11:36
    Тоза иблист булар отиш к.к халк олдида
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарёда «жиҳодчилар» гуруҳи фаолиятига чек қўйилди. Улар таркибида талаба ва тадбиркорлар ҳам борлиги аниқланди