“Straus House” таъсисчиси, директори, унинг ўринбосари ва бош бухгалтерига жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд хабар қилди.
Маълум бўлишича, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида “Straus House” МЧЖнинг мансабдорларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинган. Унга кўра таъсисчи И. Исроиловга 9 йил, жамият директори А. Махмуталиевга 7 йил, директор ўринбосари Д. Қутпиддиновга 8 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Уларнинг барчаси жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Жамият бош бухгалтери О. Саидовга эса 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, жиноят иши бўйича хатланган мол-мулк тегишли тартибда жабрланувчиларга нисбатан етказилган зарарлар ўрнини пропорционал тартибда қоплаш учун қаратилиши белгиланди.