Шу йил 26 июль куни Наманган шаҳрида тез ёрдам автомашинаси ва "Кобальт" иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Вилоят ИИБнинг хабар қилишича, "Кобальт" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган тез тиббий ёрдам машинаси билан урилган. Натижада "Кобальт" ҳайдовчиси кўкрак қафаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши билан жароҳатланган. "Дамас" тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси оғир жароҳатналиб, бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ сон суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. "Дамас"да йўловчи сифатида кетаётган фуқаро эса оғир жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.